Бўлди, етар энди! “Реал” Моуриньонинг икки талабини бажармади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ҳозирги таркибидан тўлиқ қониқмаяпти.

“Қироллик клуби” раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг яна икки истагини бажармади. Бу ҳақда Sport.es сайти хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Моуриньонинг асосий ғояларидан бири таркибга чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячини сотиб олишдан иборат эди. Шунингдек, тажрибали мутахассис жамоани универсал ярим ҳимоячи билан кучайтиришни истамоқда.

Таъкидланишича, Моуриньога “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастонининг номзоди ёқади. “Нерадзуррилар” уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Мадридликлар “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш учун ҳам худди шунча – 70 миллион евро ажратган эди. Аммо испаниялик “Олтин тўп” соҳибининг “Барселона”га ўтиш қароридан кейин “Реал” ўз режаларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Моуриньо ўз жамоасида бу ёзда Мадриднинг “Атлетико”сига ўтган Мортен Юльманн профилидаги ярим ҳимоячи — юқори суръатдаги ўйинларга бардош бера оладиган универсал футболчи бўлишини истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!