"Болонья" - "Ювентус": матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди!
- 90'
"Болонья"нинг жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегди.
- 90'

Данило қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
- 90'

Иккинчи бўлимга Жанлука Рокки 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Роналдунинг голи офсайд сабабли бекор қилинди.
- 83'

Данило рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 82'
Сансоне, Орсолини ва Медель майдонни тарк этди.
Канжано, Жувара ва Поли улар ўрнини майдонда тўлдиришади.
- 80'
Орсолинининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хато кетди.
- 79'

Дибала ўрнига Дуглас Коста майдонга ташланди.
- 75'

Домингес Сорианони алмаштирди.
- 73'
Роналдунинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда майдондан чиқиб кетди.
- 71'
Бернардески узоқ масофадан зарба берди. Ноаниқ.
- 70'

Рабьо ўрнига Матюиди, Пьянич ўрнига эса Ремзи майдонга тушди.
- 69'

Родриго Бентанкур рақибни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун жазоланди.
- 67'
"Болонья" стандард вазиятдан фойдалана олмади.
- 66'

Данило Де Шильони алмаштирди.
- 65'

Ле Шильо вақтни чўзгани сабабли огоҳлантирилди.
- 60'

"Болонья"нинг қаторасига 3 бор амалга оширган бурчак зарбасидан сўнг Орсолини берган зарба ноаниқ кетди.
- 57'

Сванберг ўрнига Родриго Паласио майдонга тушди.
- 55'
Пьяничнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.
- 53'
Бернардескининг зарбаси дарвоза устунига тегди.
- 53'
Роналду дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабоннинг устидан тўпни ташлаб қўймоқчи бўлди. Ноаниқ.
- 52'
Роналду тўпни ўзига бўйсундира олмади ва яхши бир вазиятни қўлдан бой берди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Жанлука Роккининг ҳуштаги чалинди. Танаффус!
- 45'
"Болонья" футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 40'
Роналдунинг қанотдан узатган тўпини Дибала дарвозага аниқ йўллай билмади.
- 36'

ГООООЛЛЛЛЛ!!! Дибала ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
- 35'

Сориано огоҳлантирилди.
- 30'

"Ювентус" мураббийларидан бири майдондан четлатилди.
- 23'

ГООООЛЛЛЛЛ!!! Роналду ҳисобни очди.
- 22'

Де Лигт пеналти ишлади. Бурчак тўпи амалга оширилаётган пайтда нидерландиялик футболчини йиқитишди.
- 20'
Роналдунинг чап қанотдан узатган тўпини болоньяликлар қайтаришди.
- 17'
Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди.
- 14'

"Болонья"нинг яна бир бурчак зарбаси туринликлар томонидан осонлик билан қайтарилди.
- 11'

"Болонья"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди.
- 7'

Роналдунинг чап қанотдан ёриб кириб берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 3'
"Ювентус"нинг ўнг қанотдан узатган тўпига дарвозабон чиқиб келди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Учрашув аввалида жамоалар барча расмий маросимларни ўтказиб олишди.
Фикрлар