"Болонья" билан А Серияни ёндираётган мураббий учун "Ювентус" ва "Милан" кураш олиб боради

"Болонья" клуби бош мураббийи Тьяго Мотта янги мавсумни бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италиянинг "TuttoSport" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, собиқ футболчига "Ювентус" ва "Милан" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар у билан келишувга эришишга яқин турганди, аммо "россонерилар" сафида Златан Ибрагимовичнинг шахсан ўзи бу ишга киришди. Манбанинг хабарига кўра, швециялик афсона собиқ жамоадошини Милан шаҳрига кўчиб ўтишга ишонтириб кўрмоқчи. 

Айни пайтда Мотта бошчилигидаги "Болонья" А Серияда 63 очко билан 4-ўринни банд этиб турибди ва еврокубоклар масаласини ҳам ижобий ҳал қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!