Бонуччи: "Де Лигт айбдор эмас"

"Ювентус" ҳимоячиси Леонард Бонуччи жамоадоши Маттейс Де Лигтни қуллаб-қувватловчи гапларни айтиб ўтди.

"Лечче"га қарши ўйинда голландиляик футболчи сабаб "Юве" дарвозасига пенальти белгиланди ва ҳисоб тенглашган эди.

"Жарима майдонида бундай вазиятлар бўлиб туради. Аммо де Лигт хиссиётларга берилмаслиги керак, чунки барча хатога йўл қўяди.

У иқтидорли футболчи. Ҳозир де Лигт ўзини айбдор ҳисоблаши мумкин, аммо бу ҳолат ҳам ўтиб кетади.

Ўйин давомида мен, Бернардски ва Дибала кўп вазиятлардан фойдалана олмадик, шундай экан натижа учун Де Лигт айбдор эмас,"- дейди Бонуччи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!