Бонуччи: Де Лигт дунёнинг энг кучли ҳимоячиси бўлади, агар...

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи голландиялик жамоадоши Маттейс де Лигт ҳақида гапириб ўтди.

“Де Лигтнинг тақдири аниқ бўлиб улгурган. Уни тинч қўйиш керак. У дунёнинг энг энг зўр ҳимоячиси бўлиши мумкин, агар ҳозир энг зўри бўлмаса, албатта.

У худди мен каби, ҳеч ким қочиб қутулолмайдиган хатоларга йўл қўйди.

Бу жамоа либоси ҳар қандай футболчига улкан масъулият юклайди, бироқ, у эндигина 20 ёш бўлишига қарамай бу либосда ҳаракат қилмоқда”, - дейди Бонуччи.

Эслатиб ўтамиз, де Лигт “Ювентус”га жорий ёзги трансферлар даврида “Аякс”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум жами 9 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!