Бонуччи Роналдунинг аниқ амалга оширолмаган пенальтиси ҳақида гапирди
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Италия кубоги ярим финалининг жавоб учрашувидан ўрин олган "Милан" (0:0) га қарши баҳс ҳақида фикрларини билдирди.
"Мақсадларимизнинг бирини Римда якунлаш учун бугун ғалаба қозонишимиз муҳим эди.
Дастлаб, ғалати ва қийин бўлди, 90 кундан кейин бўм-бўш стадион. 10 киши бўлиб қолган миланликлар 11 кишига қарши жуда яхши ўйин кўрсатишди. Натижа дуранг бўлди. Бизнинг мақсадимиз финал эди.
Роналдунинг амалга ошира олмаган пенальтисига келсак, ҳаттоки буюклар ҳам хато қилади. "Милан" исталган вақтда гол уриб кетиши мумкин эди. Шунинг учун концентрацияни ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, биз яқин келажакда буюк "Юве" ва буюк Роналдуни кўрамиз," - деди Бонуччи Rai Sportга берган интервьюсида.
Фикрлар