Борна Чорич турнир билан хайрлашди

Хорватиялик теннисчи Борна Чорич "Rolex Paris Masters" турнирининг биринчи даврасида испаниялик Фернандо Вердаскога қарши кортга чиқди.

Борна ушбу учрашувда тажрибали рақибига қарши ҳеч қандай чора топа олмади ва 6:3, 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Париж шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг иккинчи даврасида Вердаско германиялик Александр Зверев билан куч синашадиган бўлди.