"Боруссия" 19 ёшли футболчининг нархини 120 миллион евро этиб белгилади!
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни 2023 йил ёзига қадар 120 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Бу ҳақда "Sport Bild" нашри хабар берди.
Англиялик ёш иқтидор соҳибига "Реал", "Ливерпуль" ва МЮ каби топ клублар жиддий қизиқиш билдираётган эди. Аммо немис клуби Жудни қўйиб юборишни истамаяпти.
Ҳозирга қадар Германия вице-чемпионлари ярим ҳимоячи учун бирорта расмий таклиф қабул қилмаган. Эслатиб ўтамиз, "Арилар" футболчини 2020 йил "Бирмингем"дан 25 миллион евро эвазига қўлга киритган эди.
Беллингем якунланган мавсум Бундеслиганинг 31 ўйинида 3 гол ва 8 ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар