"Боруссия Д" Англия терма жамоаси футболчисини таркибда сақлаб қолмоқчи

Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти ёзда англиялик ярим ҳимоячи Жуд Беллингем жамоадан кетмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда Bild нашри мухбири Кристиан Фальк хабар тарқатмоқда.

"Дортмундликлар ҳали ҳам Жуде Беллингемнинг қолишидан умидвор. Клуб унга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Унга кўра футболчи йилига 15 миллион евро маош олади ва жамоада энг кўп маош олувчи футболчига айланади. Музокаралар март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Агар Беллингем янги шартномани имзоласа, бу Марко Ройснинг кетишига ёки унинг маоши камайишига олиб келиши мумкин”, — деб ёзган Фальк.

19 ёшли Беллингем жорий мавсум “Боруссия” сафида  жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!