“Боруссия Д” ЕЧЛ тўпурарларидан бирини сотиб олишга яқин турибди

"Аякс" ҳужумчиси Себастьян Аллер "Боруссия Д" клубига ўтишга яқин турибди.

“Voetbal International” нашрининг хабар беришича, дортмундликлар Аллер учун "Аякс"га расмий таклиф билан чиққан. Немис клуби футболчи учун 33 миллион евро тўламоқчи эканлигини маълум қилган. Инсайдер Фабрицио Романонинг қўшимча қилишича, ҳозирда томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда.

27 ёшли ҳужумчи "Аякс" шарафини 2021 йилнинг январидан буён ҳимоя қилиб келади. Форвард ўтган мавсум Нидерландия чемпионатининг 31 учрашувида иштирок этиб, 21 гол ва 11 ассист муаллифига айланган. Қолаверса, у Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги 8 учрашувда 11 голни ўз номига ёздириб қўйган.

“Transfermarkt” портали Себастьян Аллерни 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!