"Боруссия Д" Эмре Жан масаласида "Юве" билан музокараларни бошлади
“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда Дортмунднинг “Боруссия” клуби германиялик футболчининг трансфери масаласида туринликлар билан музокараларни бошлаб юборишган. Ўз навбатида “кекса синьора” Жанни 25-30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, Эмре Жан жорий мавсум А Серияда бор йўғи 8 та ўйинда майдонга тушди. “Ювентус” уни хатто Чемпионлар лигаси қайдномасига ҳам киритмади.
Фикрлар