"Боруссия" Д етакчиси "Интер"га қарши ўйнамаслиги мумкин

"Боруссия" Дортмунд клубининг бош мураббийи Люсьен Фавр Чемпионлар Лигаси доирасида "Интер"га қарши кечадиган учрашувда жамоа сардори Марко Ройс майдонга туша олмаслиги мумкинлигини яшириб ўтирмади.

"Унинг ҳолати қандай эканлигини билмайман," - деди Фавр.

Маълумот учун, Ройс жамоанинг ўйиндан олдинги ОАВ учун очиқ бўлган 15 дақиқалик машғулотларда иштирок этмади. Шунингдек, у Дортмунд жамоаси томонидан нашр этилган машғулот фотосуратларида ҳам кўриниш бермаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!