"Боруссия Д" "Реал" кўзлаётган футболчига қизиқиб қолди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳам "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинге учун курашга қўшилди.
France Football нашри тарқатган хабарга қараганда немис гранди 17 ёшли футболчи учун француз клубига 50-60 млн евро атрофида маблағ тўлашга тайёр.
Таъкидлаш керакки, Камавинге учун шунингдек “Реал” ҳам харидор бўлмоқда. Бироқ, дортмундликлар унинг доимий ўйин амалиётига эга бўлишига ваъда беришмоқда. “Қироллик клуби” эса уни Каземирога ўринбосар сифатида қараётган эди.
Фикрлар