"Боруссия Д" Санчога Франциядан зўр ўринбосар топди

Франциянинг "Лилль" клуби ҳужумчиси Жонатан Иконе фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли футболчини "Боруссия" Дортмунд ўз сафида кўрмоқчи. Гап шундаки, немис гранди Иконени тез орада МЮга ўтиши кутилаётган Жейдон Санчо ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Иконе жорий мавсум “Лилль” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 45 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!