"Боруссия Д" сўнгги 7 йилда илк бор инглиз жамоасини енгди
Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида Лондоннинг “Челси” клубини қабул қилди. Немис гранди 1:0 ҳисобида минимал ғалабани тантана қилди.
Таъкидлаш керакки, “Боруссия” 2016 йилнинг март ойидан буён биринчи бор Англия клубини мағлубиятга учратди. Ўшанда дортмундликлар "Тоттенхэм"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Шундан кейин улар инглиз клублари билан 10 марта тўқнаш келган ва 8 та мағлубият ҳамда 2 та дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия”нинг “Челси”га қарши жавоб ўйини 6 март куни Лондондаги "Стемфорд Бриж" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Фикрлар