"Боруссия" Дортмунд АҚШда "Лос-Анжелес" билан дуранг ўйнади (видео)

  • 24 май, 2018, 10:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Дортмунднинг "Боруссия" клуби кеча АҚШда "Лос-Анжелес" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Қизиқарли кечган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб ҳисобни 77-дақиқада майдон эгалари аъзоси Аарон Ковар очган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб мехмонлар футболчиси Максимилиан Филипп ҳисобни тенглаштирди.

Маълумот учун, ушбу баҳс дортмундликлар дарвозабони Роман Вайденфеллер учун фаолиятидаги сўнгги учрашув бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!