"Боруссия Дортмунд" Эмре Жан билан келишувга эришди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жан қишги трансфер ойнаси вақтида Германия Бундеслигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Bild нашри маълумотига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчи билан шахсий шартнома бандлари бўйича келишувга эришган.

Аммо, "асаларилар" раҳбарияти "Ювентус" билан футболчининг трансфер суммаси бўйича келиша олгани йўқ. Немис матбуотига кўра, Жан трансфери учун "Боруссия" 23 миллион евро тўлаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!