"Боруссия" Дортмунд Франциядан футболчи кўзлаб қўйди

Франциянинг "Бордо" клуби ҳимоячиси Лоик Бессил фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли французни "Боруссия" Дортмунд клуби ўз сафида кўрмоқчи. Немис гранди уни ўзининг ёшлар жамоасига таклиф қилмоқчи.

Айтиш керакки, томонлар карантингача фаол музокаралар олиб боришаётган эди. Бироқ, дортмундликлар ҳозир ҳам унга қизиқишни сусайтиришгани йўқ.

Шу ўринда, Бессил ҳалигача “Бордо”нинг асосий жамоасида дебют қилмаганини айтиб ўтиш лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!