"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси "Динамо" Москва билан шартнома имзолади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Максимилиан Филипп Москванинг “Динамо” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли футболчининг трансфери рус клубига 20 млн еврога тушган. Германиялик футболчи “Динамо” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади. У янги жамоасида 5-рақамда ўйнайди.

Маълумот учун, Филипп “Боруссия” Дортмунд шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 51та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!