"Боруссия" Дортмунд "Наполи" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Наполи" клуби форварди Дрис Мертенс жамоадан кетишга жуда яқин турибди.

Football Italia тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли бельгиялик футболчи "Боруссия" Дортмунднинг қизиқишлар доирасига кириб қолган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мертенс "Наполи"нинг ҳурмати сабаб бошқа италян жамоаларига ўтмаслигини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Мертенс бу мавсум неаполликлар сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 4 та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфери эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!