"Боруссия" Дортмунд нега чемпион бўла олмаяпти? Холанд бу саволга жавоб берди

"Боруссия" Дортмунд клуби форварди Эрлинг Холанд келаси мавсум жамоасининг Бундеслигада чемпион бўлиш имконияти ҳақида гапириб ўтди.

“Бизнинг жамоамиз ҳам худди “Бавария” сингари чемпионлик классига эга. Лекин, улар нисбатан барқарорроқ. Фақат чемпионлик ҳақида гапиришнинг ўзи етарли эмас. Унга эришишимиз учун ўтган мавсумдагидан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди норвегиялик футболчи.

Маълумот учун, “Боруссия” жорий мавсум Бундеслигада “Бавария”дан 13 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади. Холанд эса 18 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!