"Боруссия" Дортмунд ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди!
Аввал хабар берганимиздек, Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўзининг расмий сайти орқали “Аякс”нинг ивуарлик ҳужумчиси Себастьен Алленинг трансферини эълон қилди.
Айтиш керакки, африкалик ҳужумчининг трансфери немис гранди учун рекорд бўлди ва 31 миллион еврони ташкил қилди. Алленинг ўзи эса дортмундликлар билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, 28 ёшли Алле "Аякс" сафида 2021 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида амстердамликлар сафида жами 65 та ўйинда майдонга тушиб, 47 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. У бундан аввал "Осер", "Утрехт", "Айнтрахт" ва "Вест Хем" клубларида ўйнаган. Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида эса 15 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. Себастьен 2 карра Нидерландия чемпиони, Нидерландия кубоги соҳиби ва Германия кубоги соҳиби ҳисобланади.
Фикрлар