"Боруссия" Дортмунд қария футболчиси билан шартномани узайтирди

"Боруссия" Дортмунд клуби ҳимоячи Лукаш Пишчек билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, 34 ёшли польшалик футболчи немис гранди билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган. Ушбу муддат якунлангач у фаолиятини якунламоқчи.

Пишчек “Боруссия” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 355 та ўйинда майдонга тушди ва 18 та гол ҳамда 64 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!