Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти жамоа катта эҳтимол билан ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган вингер Жейдон Санчога муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга қараганда англиялик футболчи ўрнини "Брюгге" аъзоси Деннис Бонавентуре эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, 22 ёшли нигериялик футболчи Европадаги фаолиятини Украинанинг “Заря” клубида бошлаган. 2017 йилда эса Бельгия клубига кўчиб ўтган.

Бонавентуре жорий мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Реал”га қарши бўлиб ўтган Мадриддаги баҳсда дубль қайд этган ва кўпчиликнинг эътиборига тушган эди.