"Боруссия" Дортмунд Санчонинг маошини 2 баробарга оширди

“Боруссия” Дортмунд клуби раҳбарияти жамоа вингери Жейдон Санчони ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинлари учун муносиб рағбатлантирди.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда дортмундликлар 19 ёшли англиялик футболчининг йиллик маошини нақд 2 баробарга оширган. Аниқроғи, у энди 3 миллион эмас, балки 6 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Санчо ўтган мавсум Бундеслигада жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!