Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Боруссия" Дортмунд техник ҳамкори билан шартномани узайтирди

Улар яна 9 йил бирга фаолият олиб боришади.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби техник ҳамкори ҳисобланган Puma компанияси билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўртасидаги янги келишув 2028 йилга қадар тузилган. Бироқ, ҳозирча шартнома шартлари эълон қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Puma 2012 йилдан буён “Боруссия Д” техник ҳамкори ҳисобланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ