"Боруссия Дортмунд" устози: "2:0дан, 5:2. Нималар бўлганини ўзим ҳам тушунмаяпман?!"
"Боруссия Дортмунд" клуби бош мураббийи Нури Шаҳин Чемпионлар лигаси доирасида "Реал Мадрид"дан учралган мағлубиятдан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Нима бўлганини тушунтириш қийин. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик. Иккита чиройли гол ҳам урдик. Иккинчи бўлим жуда узоқ давом этишини билардик. Яккама-якка ўйнаганимизда тезлик етишмай қолган эпизодлар бўлди. Танаффусда шогирдларим билан бу ҳақда гаплашдик. Икки дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбориш бизни руҳий томондан анча қийнаб қўйди.
Биз тўп билан яхши ўйнадик ва ҳисоб 2:2 бўлганда учинчи голни киритишимиз мумкин эди. Муваффақиятли натижага умид бор эди. Лекин биз ёмон ҳимояландик. Уларда индивидуал маҳорати юқори футболчилар бор эди. Энди бу мағлубиятдан сабоқ чиқариб, келаси сафарлар бундай ҳолатларни такрорламаслигимиз керак", - деди "Боруссия Дортмунд" устози.
Фикрлар