"Боруссия" Дортмунд ва "Бавария" ҳам Суперлигага қўшиладими?

"Боруссия" Дортмунд клуби директорлар кенгаши раиси Ханс-Йоахим Ватцке унинг жамоаси ва "Бавария" Европа Суперлигасида иштирок этмаслигини маълум қилди.

"Боруссия" ва "Бавария" Европа Суперлигасида иштирок этиш масаласида бир қарорга келиб олди", - деди Ватцке.

2021 йилнинг августида старт оладиган Европа Суперлигасида қуйидаги 12 та клуб иштирок этишни маълум қилган:  "Барселона", "Реал", "Атлетико" (барчаси - Испания), "Интер", "Ювентус", "Милан" (барчаси - Италия), "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси" ва "Тоттенхэм" (барчаси - Англия).

Европа Суперлигаси ташаббуси “Реал” президенти Флорентино Пересга тегишли. Испаниялик функционер ҳозир ушбу турнир президенти ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!