Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Бундеслиганинг “Кельн”га (3:2) қарши баҳсида жароҳат олди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича 17 ёшли англиялик футболчининг оёқ пайлари жароҳатланган ва у бир неча ҳафтага сафдан чиққан бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида Бундеслиганинг жами 6та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)