"Боруссия" Дортмунд Юсуфни таркибда сақлаб қолишга урунмоқда

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчи Юсуф Мукоко билан шартномани узайтиришдан умидини узмаяпти.

Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, германиялик футболчи Дортмунд клуби раҳбарияти ва бош мураббий Эдин Терзич билан ўзаро муносабатлари аъло даражада бўлгани боис ҳам “Боруссия” келишувни узайтириш мумкинлигига ишонмоқда.

Манбага кўра, агар клуб декабрь ойи охиригача Юсуфнинг шахсий талабларини қондира олса, футболчи жамоада қолиши мумкин. Акс ҳолда, Мукоко январь ойидан бошлаб бошқа клублар билан музокара ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи хизматларига Лондоннинг "Челси" ва Каталониянинг "Барселона" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!