"Боруссия" Дортмунд "Ювентус" ҳужумчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ювентус" ҳужумчиларидан бирини соти олмоқчи.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра немис грандининг эътибори Марио Манжукич ва Мойсе Кинга қаратилган. Таъкидлаш керакки, Гонсалу Игуаин ижарадан қайтиб келгач туринликларнинг ҳужум чизиғида футболчилар сони ортиб кетди. Шу сабабли “кекса синьора” баъзи ҳужумчиларнинг хизматларидан воз кечиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Манжукич ва Кинга шунингдек “Эвертон” клуби ҳам қизиқиш билдираётган эди.
Маълумот учун, Манжукич ўтган мавсум 33та ўйинда майдонга тушди ва 11та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Кин эса 17та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар