"Боруссия" Дортмундга ПСЖ футболчиси керак

ПСЖ клуби ўнг қанот ҳимоячиси Томас Менье "Боруссия" Дортмундда тўп суриши мумкин. 

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди вакиллари 28 ёшли бельгиялик футболчи билан аллақачон боғланишган. Ҳозирда “Боруссия” музокарага киришган. 

Айтиш керакки, Меньенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу боис унинг “Боруссия”га эркин агент сифатида қўшилиш имконияти бор. 

Маълумот учун, Менье жорий мавсум ПСЖ сафида жами 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!