"Боруссия" Дортмунднинг янги ҳужумчиси Бундеслига тарихига кирди

Хабарингиз бор кеча “Боруссия” Дортмунд Бундеслиганинг 18-турида сафарда “Аугсбург”ни 3:5 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, шу куни дортмундликларнинг янги аъзоси Эрлинг Холанн ўз номига хет-трик ёздириб қўйди. Шу тариқа 20 ёшли норвегиялик футболчи Бундеслига тарихида дебют учрашувида 3 та гол урган 7-футболчи бўлди.

Бундай натижани Бундеслигада илк бор 1963/64 йилги мавсумда Энгельберт Краус қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!