"Боруссия" футболчилари рози бўлишди

"Боруссия Дортмунд" футболчилари маошларининг бир қисми йил охирига қадар қисқарвдиган бўлди. Клуб бош директори Ханс-Йоахим Ватцке маошлар қисқариши 20% ни ташкил этишини маълум қилган.

Аввалроқ, коронавирус пандемияси ортидан "Боруссия" телевидения ва билет сотувидан даромаднинг пасайиши туфайли мавсум охирида 45 миллион евро миқдорида молиявий йўқотишлар кутаётганини маълум қилганди. Клуб ўтган мавсумни 17,4 миллион евро миқдорида профицит (даромад) билан тугатган эди.

Германия чемпионати жорий мавсум якунларига кўра, "Боруссия" турнир жадвалини иккинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!