“Боруссия” футболчиси учун “Челси” ва “Барселона” курашмоқда

Эндрик трансфери қўлдан кетгач, “Челси” ва “Барселона” Юсуффу Мукокога қизиқмоқда, дея хабар бермоқда “Express” нашри.

Манбанинг таъкидлашича, Испания клуби футболчининг агенти билан билан музокаралар ўтказмоқда. Мукоко жамоанинг асосий мақсадига айланган.

18 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум “Боруссия” таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, топ клублар эътиборига тушди. У Бундеслигада 14 та ўйинда 6 бор рақиблар давозасини ишғол қилиб, 3 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!