"Боруссия" ҳужумчиси АПЛ клуби таклифини рад этди

Bild нашри хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Якоб Ларсен "Борнмут" томонидан билдирилган таклифга рад жавобини берди.

АПЛ клуби 21 ёшли футболчи трансфери бўйича "асаларилар" билан келишувга эришган эди, бироқ ёш иқтидор эгаси "Боруссия"ни тарк этишни хоҳламади.

Ларсен "Боруссия" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда "сариқ-қоралар" сафида Бундеслигада 4 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!