"Боруссия" кичик ҳисобда ғалаба қозониб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди

Бундеслиганинг 22-туридан ўрин олган "Хоффенхайм" - "Боруссия" Дортмунд ўйини меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Учрашувдаги ягона гол муалиффи Хулиан Брант. Вингер 43-дақиқада Марко Ройс узатган тўпни дарвозага жойлаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Боруссия" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди. Клуб "Бавария"дан 3 очко олдинда бормоқда.  

  • Бундеслига
  • 22-тур

Хоффенхайм

0 : 1

25.02.2023 18:30

Боруссия Д

  • Юлиан Брандт 43'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!