"Боруссия М" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Хабарингиз бор бугун Германия Бундеслигасида сўнгги тур учрашувлари ўтказилди ва 2018/19 йилги мавсумга расман якун ясалди. Дитер Хеккинг бошчилигидаги Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби эса 55 очко билан мавсумни 5-ўринда якунлади.

Эътиборлиси, 54 ёшли германиялик мутахассис ушбу учрашувдан сўнг ўз лавозимини тарк этди. Жамоа раҳбарияти нисбатан ёшроқ мураббий билан ҳамкорлик қилишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Хеккинг “Боруссия”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Хабарларга қараганда у янги мавсумни “Гамбург”да бошлаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!