"Боруссия М" бош мураббийи мавсум якунлангач истеъфога чиқарилади

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Дитер Хеккинг мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Гарчи 54 ёшли мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ноябрига қадар имзоланган бўлсада, “Боруссия” спорт директори Макс Эберле ушбу мураббий билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилган.

Маълумот учун, Хеккинг “Боруссия”ни 2016 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. У бунгача «Вольфсбург» ва «Нюрнберг» каби жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Мюнхенгладбах ҳозирча Бундеслига мусобақа жадвалида 47 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!