"Боруссия" ўз тарихидаги энг қиммат трансферга қўл урди

"Аякс" клуби форварди Себастьян Аллер "Боруссия" футболчисига айланиш арафасида. 

Дортмундликлар 28 ёшли Кот-д'Ивуарлик ўйинчини 35 миллион евро эвазига сотиб олди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Ушбу харид дортмундликлар тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. 

Манбаларнинг хабарига кўра, немис клуби у билан аллақачон шартнома имзолаб улгурган. Айни вақтда тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда шартномага имзо чекиш ишлари қолган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!