"Боруссия" Ройс билан янги шартнома имзолашга ишончи комил

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси сардори Марко Ройс билан янги шартнома туза олишига ишонмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ҳозирда музокаралар илғор босқичда. Германиялик футболчининг ўзи ҳам Эдин Терзич жамоасида қолишни истамоқда.

Ройснинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Марко "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди, аммо энди у "Сигнал Идуна Парк"да қолишга қарор қилди.

Ройс Дортмунднинг асосий жамоасида 2012 йилнинг ёзидан бери, 33 ёшли футболчи "асаларилар" билан 2013-йилда Чемпионлар лигаси финалига йўл олганди ва "Бавария"га ютқазган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!