"Боруссия" Санчони қўйиб юборади

Немис ОАВларига кўра, "Боруссия Дортмунд" хавбеки Жейдон Санчо мавсум сўнггида клубни тарк этиши мумкин.

Германияликлар 19 ёшли англиялик футболчини Дортмундда олиб қолиш имконсиз деб ҳисоблашмоқда.

Хабарларга кўра, "Боруссия" футболчи учун 130 миллион евролик бўлган таклифларни кўриб чиқмоқчи.

Жорий мавсумда Санчо Бундеслигада 8 ўйинда 3 гол ва 5 голлик узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!