“Боруссия”: Холанд ўрнига ундан зўр чиқадиган тўпурарларни оламиз!
“Боруссия” раҳбарияти Эрлинг Холанд жамоани тарк этишини инобатга олиб, янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди.
Sky Sport нашрининг хабар беришича, дортмундликлар яқинда қўлга киритган КАрим Адейеми ҳам жамоанинг ҳужум алоҳиятини оширади.
Бундан ташқари, “Боруссия” мутасаддилари Нидерландия чемпионатида тўпурарлик қилаётган “Аякс” форварди Себастьен Алле ва “Реймс”да кўзга кўрина бошлаган вундеркинд Уго Экитикени ҳам трансфер қилмоқчи. Бу икки ҳужумчи яқин келажакда Эрлинг Холанд даражасига чиқиши кутиляпти.
Франциянинг “Осер” жамоаси тарбияланувчиси бўлган Себастьян Алле бу мавсум 42 та ўйинда 34 та гол урди ва тўққиста самарали пас узатди.
19 ёшли Экитике эса катта футболдаги дебют мавсумида 25 та учрашувда ўнта тўп киритди ва тўртта голли узатма муаллифи бўлди.
Фикрлар