“Боруссия” Холандни “боғлаб” қўймоқчи

“Боруссия” раҳбарияти қисқа муддат ичида жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланган Эрлинг Холандни узоқ муддат ўз сафида олиб қолиш йўлини қидирмоқда.

Яқинда оммавий ахборот воситалари Холанднинг шартномасида уни ёзда 68 миллион фунтга сотиб олиш мумкинлиги тўғрисида махсус банд борлигини ошкор қилганди. Бироқ, дортмундликлар раҳбарияти буни инкор қилди.

-  Биз бу футболчимизни жамоада қолиб, келаажк режаларимизни амалга оширилишида ёрдам беришга кўндиришни истаймиз. Эрлинг бизга керак, бунга футболчининг ўзи ва агентини ишонтиришимиз шарт. У ўтган йили сафимизга қўшилиб тўғри қарор қабул қилганди. Энди қисқа фурсатда кетиб қолиши хато бўлади, - деди “Боруссия” бош директори Ханс-Йохан Ватцке.

Аввалроқ, дортмундликлар етакчилари – Эрлинг Холанд ва Жейдон Санчо ёзда жамоасини ўзгартиришга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!