"Боруссия"ни голеадор ҳимоячи тарк этмоқда
"Боруссия" сафида ижара асосида тўп сураётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими клубни тарк этадиган бўлди. Бу ҳақида немис клуби спорт директори Михаэль Цорк Kicker нашри билан интервью чоғида айтиб ўтди.
"Ҳакимининг трансфер суммаси яна кўтарилди. Биз уни сотиб ололмаймиз", - дейди Михаэль Цорк.
Transfermarkt.de нашри маълумотига кўра, Ҳакимининг нархига яна беш миллион қўшилган ҳолда умумий товон пули 54 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Жорий мавсумда марокашлик футболчи "Боруссия" сафида 44 ўйинда тўққизта гол киритди.
Фикрлар