"Боруссия"ни мағлуб этган "Байер" иккинчи ўринга кўтарилиб олди
Германия Бундеслигасида 17-тур ўйинлар ўтказимоқда. Марказий беллашув сифатида эътироф этилган баҳсда "Байер" Дортмунднинг "Боруссия"сини қабул қилди. Ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Мусса Диаби тезкор гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг яқин масофадан берган зарбасини Бюрки қайтаролмади. Меҳмонлар иккинчи бўлимда ўйинга фаоллик қўшди ва бу ўз натижасини кўрсатмай қолмади: 67-дақиқада Юлиан Брандт жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Дарвозабон тўпга теккан бўлса-да, уни қайтара олмади.
Ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилган дортмундликлар ҳимояда бироз эҳтиётсизлик билан ҳаракат қила бошлади. Оқибатда, Флориан Вирц рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, тарози паллаларини жамоаси томонга оғдирди.
Марказий учрашувда ғалаба қозонган леверкузенликлар очколари сонини 32 тага етказган ҳолда, онлайн жадвалда 2-поғонага кўтарилди. Меҳмондан қуруқ қўл билан қайтадиган "Боруссия" 4-ўринда қолди. Улар ҳисобида 29 очко мавжуд.
{game}3399302{/game}
{online}3399302{/online}



Фикрлар