Бош мураббий айбни бўйнига олди, узр сўради ва истеъфо берди
Жанубий Корея миллий жамоаси бош мураббийи Хон Мён Бо жамоа жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг терма жамоани тарк этишини маълум қилди.
- Корея халқидан чин дилдан узр сўрайман. Мен миллий жамоа бош мураббийи лавозимидан кетиш ҳақида қарор қилдим. Бироқ корейс футболига бўлган муҳаббатим сўнгани йўқ. Жамоамизни яна қўллаб‑қувватлайман, у яна фуқаролар ишончи ва меҳрини қозониши учун чин дилдан ёрдам тилайман.
Терма жамоа бош мураббийи лавозимини қабул қилиш мен учун осон қарор бўлмаган. Менинг ягона вазифам – зиммамга юклатилган масъулиятни охиригача бажариш эди. Ҳар бир қарорим тўғри бўлди, деб айта олмайман. Жаҳон чемпионатида кутилган натижаларни кўрсата олмадик. Бунинг учун бутун масъулият менинг зиммамда, – дея Хон Мён Бонинг сўзларини келтиради Yonhap агентлиги.
Жанубий Корея терма жамоаси А гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, уч очко тўплади ва шу билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

Фикрлар