Бош мураббий Файзуллаев нега зўр ўйнаётганини айтди

Россия Премьер-лигаси 11-турининг марказий учрашуви пойтахт клублари – “Спартак” ва ЦСКА ўртасида кечди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган тўқнашувда 2:2 ҳисобида кучлар тенг келди. Пойтахт дербисида илк маротаба иштирок этган Аббосбек Файзуллаев учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Бу легионеримизнинг учинчи индивидуал совринидир. Бунгача Аббосбек аввалги турларнинг бирида ҳам учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди. Бундан ташқари, Файзуллаев ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг зўр футболчиси, деб топилган.

30640.120880.789

ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов учрашувдан кейин журналистларга интервью берди. “Армиячилар” устози ўзбек футболчиси ҳақидаги саволга жавоб беринг, Аббоснинг алоҳида хислатлари ҳақида ҳам гапирди.

– Мураббий сифатида жамоангиз 96-дақиқада тўп ўтказиб юборганини қандай тушунтирасиз?

– Диққатни йўқотиш, жуда оддий гол бўлди. 40-дақиқада Квинси Промес зарба бериш учун имкон топди ва биринчи зарбадаёқ рақиб гол урди. Буни маҳорат дейишади.

Биз устунликни таъминлаш учун жуда кўп қулай вазиятларга эга бўлгандик. Лекин ҳал қилувчи зарба берадигани топилмади. Ўйинни ғалаба билан якунлашга жуда яхши имкониятлар бўлган эди.

– Жамоангиз гол урган вазиятда, қарши ҳужумда Роша ярим ҳимоя марказига кўчиб ўтди. Бу машғулотларда ишланган тактиками?

– Вазиятга қараб. Бўш ҳудуд очилди ва Роша ўша томонга югурди ва пас берди. Жой олмашиб ўйнашни ҳеч ким таъқиқламаган. Таянч ярим ҳимоячиси ёки ҳимоячилар ҳам ўз маҳоратига таяниб ҳужум уюштириши ва комбинацияларни ташкил қилиши мумкин.

– Файзуллаев иккинчи маротаба энг яхши ўйинчи бўляпти. Унинг ўзига хос жиҳати нимада?

– Аббос бизнинг талабларимизни жуда тез қабул қилди. Жамоада ўсишга эришди. Терма жамоасига бориб келди, ўзини яхши томондан кўрсата олди, ўйинини ривожлантира бошлади. Биз бундан фақат хурсандмиз.

Лекин Файзуллаев ҳақида кўп гапирмаймиз. У ҳали яна ўсиши, ривожланиши керак. Лекин унга юқори савияда ўйнаш имконини бераётган жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтиш зарур. Аббос юқори даражада функционал ва техник имкониятларга эга. Яна бир муҳим томони – футболчи яхши тушуниши, уни яхши кўриши ва жараёнга ўзини тўлиқ бағишлашида.

volga (3)

“Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев август ойининг бошида ЦСКАга трансфер қилинган эди. Бошида мухлису мутахассислар орасида ихчамгина ўзбек йигитининг жисмоний куч-қувват устун турадиган Россия футболида ўз ўрнини топишига шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди.

Бироқ Файзуллаев қисқа муддат ва учта учрашувда салоҳияти ва маҳоратини намойиш эта олди. Бугунги кунда ЦСКА ҳужум чизиғини Аббоссиз тасаввур этиб бўлмаслигини аксарият мутахассислар алоҳида эътироф этмоқда.

“Спартак” – ЦСКА дербисининг энг яхши ўйинчиси Файзуллаев: Алам қилди!

Шомуродовнинг собиқ жамоасига қарши ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусановнинг “Лилль”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Тезкор: Ҳусанов мухлисларига “Ланс”дан хушхабар

 

Comments

You must be logged in to commet!