Бош мураббий гапидан кейин Мадриддан кетадиган бўлдим!

CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Конор Галлахер январь ойида жамоани тарк этишга тайёрлигини билдирди.

Tecno

Маълум бўлишича, англиялик футболчи мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне билан суҳбат ўтказди. Мулоқот чоғида аргентиналик мутахассис унга доимий ўйин амалиётини кафолатлай олмаслигини очиқ айтган.

TEAMtalk хабарига кўра,  Галлахер бу суҳбатдан кейин жамоада қолмаслик тўғри йўл эканига яна бир карра амин бўлди. Ўз навбатида, клуб ҳам муносиб таклиф тушса, уни январь ойида қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилган.

Айни пайтда Галлахерга “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм”, “Ньюкасл” ҳамда “Интер” клублари ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ярим ҳимоячи аслида “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Аристократлар”нинг асосий таркибига кира олмаган футболчини Лондон супер клуби 2024 йилнинг ёзида 42 миллион евро эвазига “Атлетико”га трансфер қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!