Бош мураббий учта суперфутболчини олиб келишни сўради

“Ювентус” бош мураббийи Лучано Спаллетти клуб раҳбариятидан келаси мавсум олдидан таркибни жиддий тарзда кучайтиришга қарор қилди.

Тажрибали мураббий Турин клуби раҳбариятидан уч нафар янги ижрочи – “Ливерпуль” дарвозабони Алисон Бекер, “Манчестер Сити” плеймейкери Бернарду Силва ва “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Рандаль Коло Муанини жамоага олиб келишни сўради.

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, Спаллетти Турин жамоасига халқаро тажрибага эга футболчилар келиши тарафдори ва улар жамоага ижобий таъсир ўтказишига ишонмоқда.

Шунингдек, италиялик мутахассис 26 ёшли ҳужумчи Душан Влахович билан шартномани узайтиришни ҳам талаб қилмоқда. Сербиялик футболчининг шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!